ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Европарламент депутатлари Европа ТИВ Федерика Могеринидан Украиналик наводкачи Надежда Савченко иши мунособати билан, Россия президенти Владимир Путин ва яна 28 кишига нисбатан шахсий санкциялар киритишни сўрашди.
Европарламентнинг 57 аъзоси томонидан имзоланган хатда, уларнинг фикрича “Савченкони Украина ҳудудидан ўғирлаб Россияга олиб келган, ноқонуний қамоқда ушлаб турган ва сохта айбловлар қўйган” кишиларнинг исми шарифлари киритилган. Европарламент депутатлари фикрига кўра, “Россия ҳаракатларини дунё ҳамжамияти олдиди қонуний қилиб кўрсатаётган” кишиларга нисбатан ҳам санкциялар киритиш керак.
Путиндан ташқари ушбу рўйхатга Россия ФХХ директори Александр Бортников, Давлат Думаси халқаро ишлари бўйича раҳбари Алексей Пушков, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрыкин, Луганск раҳбари Игорь Плотницкий ва бир неча судьялар бор.
Ушбу мурожаатнома Польшалик депутат Яцек Сариуш-Вольский томонидан Twitter да эълон қилинган.