Мельдоний яратувчиси, унинг допинг эмаслигини таъкидламоқда

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишТаблетка дорилар ишлаб чиқариш
Таблетка дорилар ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг бир инеча етакчи спортчилари, жумладан Мария Шарапова, Екатерина Боброва ва бошыалар охирги ой давомида WADA томонидан Мельдоний қабул қилганликда айбланиб, мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

ТОШКЕНТ, 8 мар —Sputnik. Мельдоний яратувчиси, Латвия Органик Синтез институти директори Иварс Калвиньш ушбу дорини допинг деб ҳисобламайди.

Франциянинг Le Monde нашрига берган интервьюсида, Калвиньш ушбу дори, улкан жисмионий зўриқиш ҳис қиладиган спортчилар организмида юрак хуружи ва мушакларга зарар еткишни олдини олиш учун хизмат қилади. Ушбу дори спортчиларнинг жисмоний имкониятларини яхшилашига ҳеч қандай далил йўқ.

“Илмий нуқтаи назардан, Мельдоний спортчининг жисмоний имкониятларини сусайтиради, чунки у ёғ кислоталарининг оксидланишини пасайтиради. Ушбу дорини қабул қилаётган спортчилар ўз натижаларининг яхшиланишини кутмаслиги керак. Мельдоний спортчининг томир сиқилиши натижасида мушакларга ва юракка еткизилиши мумкин бўлган зарани олдини олади холос. Бу спортчига ютиш имконини бермайди, фақат унинг соғлигини сақлаб қолади”, — деди Кальвинш.

Айнан ушбу сабага кўра бу дорини таъқиқланган дорилар рўйхатига киритиш мумкин эмас, деб ҳисоблайди Мельдоний яратувчиси.

“Спортчилар ҳам, ҳар қандай одам каби, ўз соғлиғини сақлаш ҳуқуқига эга. Хусусиятлари илмий тасдиқланмаган препаратни допинг деб эълон қилиш – бу катта профессионал хатодир”, — деди Кальвинш.

Мария Шарапова, Россиялик теннисчи - Sputnik Ўзбекистон
Мария Шарапова допинг қабул қилганини тан олди

Унинг фикрига кўра, бу гўшт ейишни таъқиқлашга баробар: чунки гўштда карнитин моддаси бор бўлиб, у одам организмида ёғ кислоталарининг оксидланишини тезлаштиради ва шу билан организмда ортиқча энергия ишлаб чиқаради.   

Мельдоний яратувчисининг фикрига кўра — ушбу  дорини қабул қилиш учун қўйилаган таъқиқ бекор қилиниши керак.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин теннисчи Мария Шарапова, фигурали учувчи Екатерина Боброва, коньки югурувчилари Семен Елистратов ва Павел Кулижников  ва Россиянинг яна бир неча етакчи спортчилари, қонида Мельдоний моддаси  топилгани мунособати билан Умумжаҳон Допингни Таъқиқлаш қўмитаси (WADA) томонидан мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.

Мельдоний таъқиқланган препаратлар рўйхатига 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб киритилди.

Янгиликлар лентаси
0