Финландия Ўзбекистон фуқароларидан солиқ олиш тартибини ўзгартирди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Финландияда орасидаги икки тарафлама солиқ олишга йўл қўймаслик ҳақидаги шартномага ўзгаришлар киритилди. Ушбу ўзгаришлар мамлкатлар орасидаги солиқ мунособатларига ойдинлик киритиб, уларни халқаро солиқ тизими стандартларига мослаштиришга мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Финландия икки тарафлама солиқ олишга йўл қўймаслик ҳақидаги шартномага ўзгаришлар киритишди, дейилга Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Ҳозирги вақтда, кўп мамлакатлар орсида бундай шартномалар йўқлиги туфайли солиқ тўловчилар, баъзи ҳолларда, ўз фуқаролик мамлакатларида ва вақтинча яшаётган мамлакатларида солиқ тўлайдилар. Ўзбекистон бундай шартномаларни бир неча мамлакатлар билан тузган, улар орсида Испания ва  Германия ҳам бор.

Ўзбекистон ва Финландия орасидаги икки тарафлама солиқ олишга йўл қўймаслик ҳақидаги шартнома дастлаб 1998 йилда тузилган эди. Шартномага айнан қандай ўзгаришлар киритилгани хабар берилмаган, фақат ушбу ўзгаришлар мамлкатлар орасидаги солиқ мунособатларига ойдинлик киритиб, уларни халқаро солиқ тизими стандартларига мослаштиришга мўлжалланганлиги хабар берилган.

Янгиликлар лентаси
0