Путин аёлларни 8 март билан табриклади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтиш8 мартда гуллар савдоси
8 мартда гуллар савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти, 8 мартга бағшланган махсус мурожаатномасида, аёлларнинг эркакларни улкан ғалабаларга ундовчи хусусятларидан ҳайратланишини айтди.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади. Давлат раҳбари, аёллар бу дунёга яхшилик, гўзаллик, ёруғлик ва умид олиб келишини таъкидлади.

“Аёллар аввало бизга ҳаёт беришади, кейин ўз муҳаббатлари ва ғамхўрликлаари билан қўллаб қувватлашади. Россиянинг юраги унинг аёлларининг меҳридадир… Сиз бу дунёга яхшилик, гўзаллик, ёруғлик ва умид олиб келасизлар. Биз сизлар билан мағрурланамиз ва сизларни севамиз. Сизларни яна бир марта байрам билан табриклаймиз, ҳаётингизда қувончли кунлар ва йиллар кўпроқ бўлишини тилайман. Бахтли бўлинглар”, — деди Путин.

Улуғ Ватан уруши йиллари аёлларига Россия президенти алоҳида миннатдорчилик билдирди. “Сизнинг руҳий куч-қувватингиз, қаҳрамонлигингиз, бизни ҳақиқий эркак бўлишга, ҳар қандай вазиятда ғалаба қозонишга ўргатди”, — деди президент.

Халқаро хотин-қизлар куни бир неча мамлакатларда нишонланади. БМТ томонидан ушбу байрам аёллар ҳуқуқлари ва халқаро тинчлик куни деб эълон қилинган. Ушбу байрам тарихда меҳнат қилувчи аёлларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлар учун кураши ва озодликка чиқиш куни сифатида пайдо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0