ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Пойтахт ҳокимияти Тошкентнинг энг йириқ қишлоқ хужалик маҳсулотлари бозориб бўлган — Қўйлиқ бозорига 2016 йилда 20 млрд сўм маблағ сарф қилиб янгилашни режалаштирган, деб хабар берди Sputnik мухбирига бозор маъмурияти.
Йил охиригача Тошкент ҳокимияти “Тошбозорсавдо” ушмаси билан биргаликда Қўйлиқ бозорини қайта қуришнинг биринчи босқичини якунлашни режалаштирган. Режага қўра охирги ўн йил давомида ишлаб келган улгуржи бозор бузиб ташланиб, унинг ўрнига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотишга ихтисослашган, замонавий ёпиқ гипермаркет қурилади.
“Биз аллақачон керакли лойҳа ва хомчўтларни ва янги бинонинг асосий кўринишини тасдиқладик. Энди навбат молия манбаини топишда. Шаҳар бюджетидан ташқари ушбу лойиҳага бирор банкдан кредит маблағи ҳам олинади. Ҳозирги вақтда “Халқ банки” билан музокарлар олиб бормоқдамиз”, — деди маъмурият вакили.
Ўтган йили ўзбек делегацияси Истамбул ва Анқарадаги бозорларга ташриф буюриб улар билан иш юритиш ва бозор объектларини бошқариш борасида тажриба алмашишганди.
Янги улгуржи бозор барча қулайликларга ва транспорт имкониятларига эга бўлган ёпиқ павильондан ташкил топган бўлади, катта юк авмобиллари учун икки махсус кириш-чиқиш жойи кўзда тутилган.
Ҳозирг кунда барча маҳсулот катта юк машиналари олдида, ерга қўйиб сотилади. Янги бино қурилгач, барча маҳсулотлар, магазинда бўлгани каби, полка ва стеллажлардан сотилади.
“Биз ҳозир бозорнинг бир қисмини бузишни бошладик. Ёзга яқин ушбу ишлар тезлаштирилади. Қурилиш ишлари бозорнинг кундалик фаолиятига халал бермайдаган тартибда ташкил қилинган. Гпермаркет биноси қуриб битказилгач, келаси йилда улгуржи бозор ёнидаги чакана бозор биноси ҳам қайта қурилади”, — деди маъмурият вакили.
Бўлажак бозорнинг яна бир хусусияти – сотувчи сифатида маҳсулот етиштирувчи фермерларнинг ўзини таклиф қилиш. Бунинг натижасида, орада олибсотарлар улуши йўқ қилинади ва маҳсулот нархи тушади. Бозорда фермер ва деҳқонларга энг яхши ўринлар берилади. Ундан ташқари бозор яқинидаги 260 ўринли меҳмонхонани қайта қуриш ҳам режалаштирилган.