ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Франция, Германия, Британия, Италия ва Россия етакчилари Суриядаги вазият борасида муҳокама ўтказдилар, РИА Новости хабарига кўра.
Бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида Европа етакчилари Суриядаги можарога барҳам бериш мақсадида, Россия президентини мамлакат ҳукуматига таъсир ўтказишга чақиришди, деб таъкидлади Германия канцлери Ангела Меркель.
Меркелнинг сўзларига қараганда, суҳбатда иштирок этган томонларнинг барчаси Суриядаги сиёсий жараён имкони борича тезроқ бошланиши лозим, деган фикрга келишди.
Эслатиб ўтамиз, Россия, Франция, Германия, Буюк Британия ва Италия раҳбарлари иштирокида конференц-колл ўтказилди. Суҳбатда, асосан, Сурияда тинчликни сақлаш мавзуси кўтарилди. Владимир Путин, Ангела Меркель, Дэвид Кэмерон ва Франсуа Олланд иштирокидаги суҳбат Женевада 9 мартда бўлиб ўтиши режалаштирилган Сурияда тинчлик ўрнатилиши музокаралари олдидан ўтказилди.