ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Айни дамда Сурия Энргетика вазирлиги ходимлари ушбу ФҲ сабабларини ўрганмоқда: техник носозликми ёки террорчилар диверсияси.
Олий маълум бўлишича, бутун Сурия бўйлаб электр энергияси таъминотида носозликлар юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг сабаблари ҳозир ўрганилмоқда.
“Биз ҳозир ушбу носозлик сабабларини ўрганмоқдамиз. Бу техник носозлик туфайлими ёки террорчилар диверсияси. Электр таъминотидан ташқари, интернет алоқаси ўзилиши ҳам кузатилмоқда. ФҲ сабаби аниқлангач, биз уни эълон қиламиз”, деди вазирлик ходими агентликка.
Сурияда инқироз бошланганидан бери кўп шаҳарлар электр таъминотисиз қолди. Дамашқда ҳам электр узулуксиз равишда берилмаяпти. Ушбу қийинчиликлар тероррчилар бир неча нефт ва газ конлариги эгаллаб олганидан кейин пайдо бўлди. Мамлакатда энергия ресурслари тнқислиги сезилмоқда.