ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари бугун Гулчеҳра Бобоқулова иши юзасидан керакли маълумотларнинг бир қисмини Россия Тергов қўмитасига юборишган.
Олдинроқ, Россия Тергов қўмитаси, Москвада Ўзбекистонлик энага томонидан тўрт ёшли бола ўлдирилиши мунособати билан Ўзбекистон ИИВга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
“Терговчилар Ўзбекистонга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилишди ва Ўзбекистонлик ҳамкасабалар, айбланаётган аёл ҳақида барча керакли маълумотни юборишга ваъда беришди”, — деган эди Владимир Маркин, Россия Тергов қўмитаси вакили.
Маркин, ушбу жиноят Тергов органлари томонидан тўлиқ, объектив ва ҳар томонлама ўрганиб чиқилишига ваъда берди.