ОАВ: Истанбулда икки террорчи-аёл яширинган бино штурм қилинмоқда

© AP Photo / Emrah GurelТуркия полицияси
Туркия полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёллар полиция бўлимига тажовуз қилишган. Отишма давомида аёллардан бири яраланган, шунингдек, битта полициячи ҳам қўлидан яраланганлиги таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik, Алена Палажченко. Истанбулдаги полиция маҳкамасига ҳужум уюштирган икки террорчи аёл бекинган бино хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан штурм қилинмоқда, хабар қилади РИА Новости.

Сал олдин бу икки террорчи Байрампоша туманида жойлашган полиция маҳкамаси ёнидан ўтиб кетаётган полициячилар автобусига қарата иккита граната улоқтириб, ўт очишгани ҳақида хабар қилинган эди. Шундан сўнг, аёллар дарҳол такси ушлаб, воқеа жойидан қочишган ва машинадан тушгач, одамлар яшайдиган кўп қаватли уйларнинг бирига кириб, бекиниб олишган. Бино шу заҳотиёқ полициячилар томонидан ўраб олинган.

Рўй берган отишма давомида, аёллардан бири яраланган. Полициячилардан бири ҳам қўлидан жароҳат олган.

Операция ўтказилаётган туманда ўқ ва портлаш овозлари эшитилаётгани таъкидланмоқда. Операцияга полициячилар вертолёти ҳам жалб қилинган. Террорчилар яширинган бинодан одамлар эвакуация қилинганлиги айтилмоқда. Операция ўтказилаётган туман ёпиб ташланган, транспорт ҳаракати тўхтатилган, полициячилар радиокарнайлар ёрдамида ярим соат давомида аёлларни таслим бўлишга чақирган. Улардан садо чиқмагач, спецназ ходимлари бинони штурм қилишни бошлади.

Янгиликлар лентаси
0