ТОШКЕНТ, 3 мар – Sputnik. Ўзбекистон компьютер дастурчилари бепул халқро қўнғироқлар ва видеоқўнғироқлар амалга ошириш имкониятига эга бўлган мессенжер яратилди, деб хабар беромоқда Интеллектуал Мулк агентлиги.
GALAGRAM дастури - "Стар Палете" МЧЖси дастурчилари томонидан ишлаб чиқарилган корсс-платформали, бепул мессенжер бўлиб, у Andriod, Windows Phone, Blackberry, Symbian, Bada операцион тизимлари ўрнатилган смартфонларда ёки Windows OS, Linux ўрнатилган компьютерларда ишлаши мумкин.
GALAGRAM мессенжери орқали матнлар ва расмлар алмашиш ёки бепул халқаро қўнғироқлар, видео қўнғироқлар, бир неча киши орасида видео конференция амалга ошириш мумкин.
Мессенжер халқаро бозорга мўлжалланган бўлиб у Ўзбек, Рус, Инглиз, Хитой ва бошқа тиллардаги интерфейсга эга. Хизмат фойдаланувчиси ҳисоби унинг уяли телефони рақамига уланади. Мессенжерга рўйхатга олиш ва кейинчалик кириб чиқишлар СМС хабари орқали текширувдан кейин амалга оширилади.
GALAGRAM муаллифлари Бекзод Буранов ва Шохрух Шариповларга ДГУ 03447 номерли гувоҳнома берилди.