Telegram экстремистик материаллар тарқатишда гумон қилинмоқда

Oбуна бўлиш
Telegramда эксремистик материаллар тарқатиш, террорчиликка даъват қилиш, диверсия қилиш ва портловчи мосламалар ясаш йўриқномалари тўсиқсиз пайдо бўлмоқда, мессенжер раҳбарияти эса буни олдини олишга тўсиқлик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия Алоқа ва ОАВ оҳасида назорат хизмати (Роскомнадзор) Бош прокуратурадан Telegram мессенжерини террорчи ташкилотларнинг тарғибот каналларини тарқатганлигини текширишни сўради, РИА Новости “Известия” газетаси хабари асосида.

Бош прокуратурага ушбу мурожаатнома билан Демократия муаммоларини ўрганиш фонди раҳбари, Динлар ва миллатлараро мунособатларни уйғунлаштириш Ижтимоий палата раиси ўринбосари Максим Григорьев мурожаат қилди.

“Бизнинг фонд Telegram мессенжерида бир неча бор террорчилар телеканалини аниқлаган эди. Ушбу каналларда нафақат террорчилик тарғиб  қилинмоқда, уларда яна портловчи ускуналар ясаш учун ва диверсия олиб бориш учун қўлланмалар тарқатилмоқда”, — деди Григорьев.

“МедиаГвардия ” лойиҳаси раҳбари Кирилл Гринченко ҳам Россия Алоқа ва ОАВ оҳасида назорат хизматига шунга ўхшаш сўровнома юборди. Унинг сўзларига қараганда охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда 200 га яқин террорчилик ҳаракатини тарғиб қилувчи  каналлар пайдо бўлган.

Росссия Давлат думаси Telegram дастурини таъқиқлашни сўрамоқда

Давлат Думасининг Конституция қўмитаси раҳбари ўринбосари Александр Агеев Россия Федерах Хавфсизлик хизмати Александр Бортниковдан россиялик фойдаланувчилар учун  Telegram мессенжерига киришни чеклаш ҳақида сўраганди. Бунга сабаб “Ислом давлати” террорчилари ушбу мессенжердан тарғибот мақсадида фойдаланаётгани бўлган.

Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров айтишига қараганда, улар ноябрь ойидан бери ИД террорчиларининг 660  каналини тўсиб қўйган.

Янгиликлар лентаси
0