Россия еттинчи авлод қирувчиларини яратади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин Т-50 қирувчиси синови жараёнида.
Россия президенти Владимир Путин Т-50 қирувчиси синови жараёнида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари Бош қўмондони сўзларига қараганда, замонавий технологиялар ривожидан ортда қолмаслик мақсадида, ҳарбийлар ҳозирданоқ мутлақо янги турдаги жанговор машиналарни яратишга киришганлар. Айни вақтда, бешинчи авлод қирувчиларига фақат битта давлат эга – у АҚШ.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Россия айни вақтда еттинчи авлод қирувчиларини яратиш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилди чоршанба куни Россия Ҳаво-космик кучлари Бош қўмондони генерал-полковник Виктор Бондарёв.

Айни вақтда Россия Ҳарбий кучлари 4++ авлод қирувчиларига эга. Шунингдек, бешинчи авлод қирувчилари бўлмиш – Т-50 самолётлари синовдан ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар, дунё бўйича бешинчи авлод қирувчилари, яъни F-22 ва F-35 самолётларига фақат битта давлат – АҚШ эга.

“Агар биз ҳозир тўхтасак, бир умрга тўхтаб қоламиз. Ҳозирда, олтинчи, ва менимча, еттинчи авлод қирувчиларини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Кўп гапиришга ҳаққим йўқ”, — деди Бондарёв, олтинчи авлод қирувчилари яратилиши борасида саволларга жавоб берар экан.

Янгиликлар лентаси
0