Туркия ўз денгиз ҳудудига НАТО кемаларини киритишни хохламаяпти

Oбуна бўлиш
НАТОнинг ҳарбий-денгиз гуруҳи Эгей денгизига йўналтирилмоқда. Уларнинг асосий мақсади Туркия ва Греция орасида миграция оқимларини кузатиш. Туркия ушбу флот қўмондонидан Анқарага келиши талаб қилмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik, Александр Шишло. Туркия ўз денгиз чегараси ичига НАТО ҳарбий кемаларини киритишдан бош тортмоқда. RTBF телерадиокомпанияси хабарига кўра, НАТО Эгей денгизи ҳудудига Туркия ва Греция орасида ҳалокатга учраётган мигрантларга ёрдам бериш.

ОАВ хабарига кўра, Туркия ҳукумати тўрт ҳарбий кемадан ташкил топган НАТО денгиз гуруҳи қўмондони Йоргу Кляйнуни ўз ҳузурига таклиф қилган. Уларнинг фикрига кўра Анқарада ушбу кемалар жойлашиш жойи белгилаб олинади.  

Берлин ва Анқара ушбу масала бўйича музокаралар ўтказмоқда. Туркия ҳукумати НАТО кемалари томонидан Эгей денгизида “қутқарилган” қочқинларни ўз ҳудудида қабул қилишга қарши эканлиги кўпчиллика маълум.

Туркия денгиз чегараларига НАТО ҳарбий кемаларини юбориш ҳақидаги қарор 11 феврал куни Брюсселда бўлиб ўтган Шимолий альянснинг 28 мамлакати учрашувида қабул қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0