"Электрон ҳукумат"га мурожаатлар сони 3 баравар ошди

© findaКомпьютер фойдаланувчиси
Компьютер фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мурожаатларнинг 117 минги аҳолидан, 200 минги – юридик шахслардан. Улардан 190 минги – тадбиркорлик сутъектларидир. Шу билан бир вақтда телефон орқали мурожаатлар сони ҳам 2,7 баравар кўпайди.

ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) орқали мурожаатлар 3,3 баравар ошиб 317 минг мурожаатни ташкил қилди, портал матбуот хизмати хабари асосида.  

Ушбу мурожаатларнинг 117 минги аҳолидан, 200 минги – юридик шахслардан. Улардан 190 минги – тадбиркорлик сутъектларидир. Шу билан бир вақтда телефон орқали мурожаатлар сони ҳам 2,7 баравар кўпайди.

“Ягона порталга ҳар куни 1,8 минг мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу аҳолининг ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш уқуви ошаётганидан дарак беради. Ундан ташқари 2015 йилда ЯИДХПга янги қонунчилик актларини баҳолаш ва муҳокама қилиш бўлими очилди. Ушбу бўлим орқали 2015 йилда 453 қонунчилик ҳужжати муҳокамага чиқарилди”, дейилган портал матбуот хизмати хабарида.   

Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Энди интернет орқали доимий пропискадан ўтиш мумкин

2013 йил январида Ўзбекистон президенти “Электрон ҳукумат” тизимини ишлаб чиқаришга топшириқ берди. Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон электрон ҳукумати тизимида 20 дан ортиқ лойиҳалар фаолият кўрсатмоқда. 3012 йилнинг 1 июлидан ишга туширилган ЯИДХП тизими ҳозирги кунга келиб 600 давлат бошқарувчи ташкилот ва муассасалари номидан 280 интерактив хизматлар кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0