ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган кичик ва микро фирмалар учун солиқ имтиёзларини яна беш йилга узайтирди, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” вакили Sputnik мухбирига берган хабари асосида.
Ушбу корхоналар 2021 йилнинг 1 январига қадар ягона солиқ миқдоридан 50% ини ўз ихтиёрларида қолдиришлари мумкин. Бунинг асосий шарти – ушбу маблағ ишлаб чиқаришни янги асбоб-ускуна билан таъминлаш учун, янги лабораториялар яратиш ва маҳсулотнинг янги турлариши ишлаб чиқаришга ва хом ашё базасини ривожлантиришга ишлатилиши керак.
“Ўзбекистон ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигига жуда жиддий мунособатда. Ҳозирги замоннинг санкциялар уруши ушбу йўналишнинг тўғри эканлигни тасдиқлади. 1990 йилда Ўзбекистон истеъмол қилинаддиган гўшт маҳсулотларининг 50% ини, сут маҳсулотларининг 60% ини четдан олиб келарди. Ҳозир бўлса вазият бутунлай бошқача. Охирги 20 йил давомида аҳоли сони ўсиши, гўшт маҳсулотлари истеъмол қилишнинг 1,3 баравар, сут маҳсулотлари — 1,6 баравар ўсишига қарамасдан ушбу озиқ-овқат маҳсулотларнинг бари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда”, — деди муассаса вакили.
Имтиёзлар муддати узайтирилиши – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сони ва турини кенгайтиришга қаратилган. Масалан, ёш болалар учун маҳсулотлар тури ва гўшт консервалари турини оширишга қаратилган.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган 1300 корхона фаолият кўрсатмоқда. Улардан энг йирик беш корхона "Рузметов", "Ибрагимов", "Мастер деликатесов", "Агро браво", "Бахт" яқин орада ўз ишлаб чиқариш базаларини янгилашга ва маҳсулот ҳажмини оширишга 10 миллионов долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштирган.
Ундан ташқари мамалакатда тўрт замонавий гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси пайдо бўлиши кутилмоқда. Уларнинг маҳсулотлари халқаро стандартлар бўйича сертификация қилинади.
Ўтган йили Ўзбекистонда 1,9 млн тонна гўшт ва 8,8 млн тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 2021 йилга келиб Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари ҳажмини 2,5 млн тоннага ва сут маҳсулотлари ҳажмини — 13 млн тоннага еткизиш режалаштирилган.