Башар Асад оппозичияларни “қуролни ташлашга” чақирди

Oбуна бўлиш
Президент Башар Асад Сурияда жанг қилаётган оппозициячиларни қуролни ташлашга чақирди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад Сурияда жанг қилаётган оппозициячиларни қуролни ташлашга чақирди, деб хабар қилади РИА Новости ARD телеканали хабарига кўра.

Сурия. Хомс шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда теракт содир этилди

"Қуролни ташлаш лозим. Мамлакат сиёсий кун тартибида иштирок этишни хоҳлайсизми-йўқми, бунинг аҳамияти йўқ. Энг асосийси, бу Сурия халқи манфаати учун амалга оширилади ва ҳозирда амалда бўлган қонунларга тўлиқ мос тушади – сизлар фуқаро сифатида автомат билан югуриб, қуролни одамлар ва уларнинг мулкига қарши қарата олмайсизлар, бунга ҳаққингиз йўқ”, — деди у Германия телеканалларининг бирига берган интервьюсида. ARD телеканали ўша суҳбатдан бир парчани ўз расмий сайтида эълон қилди.

27-феврал қоқ ярим тундан бошлаб Сурияда тинчлик тартиби ўрнатилган эди. “Тинчлик сулҳи” “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмаларига жорий этилмаслиги, уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом этиши таъкидлаб ўтилди.

Сурия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш борасида Россия ва АҚШ ўртасида келишилган битимга ўз розилигини билдирди. Айрим муҳолифат кучлар бу битимга ишончсизлик билан қараган бўлса-да, аммо жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ғояси Сурия ҳукуматига қарши кучлар томонидан ҳам маъқулланди: Россия давлати Мудофаа вазирлиги генерал-майори Игорь Конашенконинг сўзларига қараганда, ушбу битим эълон қилинган куннинг ўзидаёқ тинчлик ўрнатилишига рози бўлган томонлардан ўнлаб мурожаатлар келиб тушган.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов эса “Тинчлик битими”га қўшилмайдиганлар Россия ва АҚШ томонидан бомбардировка қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0