ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. 2016 йилнинг 18—27 февраль кунлари Олма-Ота шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида ишчи гуруҳлар учрашуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
Тадбирлар Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган эди.
Музокаралар дўстона қўшничилик руҳида ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олган ҳолда бўлиб ўтди.