ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. Кремль, марказий телекананалларга Москвада бўлиб ўтган қотиллик ҳақидаги сюжетни кўрсатишни таъқиқламаган, уларнинг ўзи ушбу фожеани кўрсатмасликка қарор қилган, деди журналистларга Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Эслатиб ўтамиз, кеча Москвада Ўзбекистонлик энага, ўз қарови остида бўлган ёш болани ўлдириб, хонадонга ўт қўйган. Полиция ходимлари томонидан қўлга олингунига қадар ушбу даҳшатли жиноятни амалга оширган аёл, 20 дақиқа давомида кўчада ўлдирилган боланинг бошин кўтариб юрган ва полияция ходимига ўзини портлатиб юбориши мумкинлигини айтган.
“Кремль томонидан марказий телеканалларга ҳеч қандай кўрсатмалар берилмайди… Бизга маълум бўлишича, телеканаллар ушбу фожеани кўрсатмаслик ҳақида ўзлари қарор қилган. Менинг фикримча, бундай қарорни фақат қўллаб-қувватлаш мумкин, чунки ушбу жиноят, уни телевизорда кўрсатиш учун, ўта мудҳиш”, — деди Песков.
Унинг айтишича, бутун дунё ОАВлари фожеали воқеалар тасвирини тўғридан-тўғри кўрсатишдан воз кечмоқда.
“Бунга мисоллар жуда кўп, шундай йўл билан ОАВлар ўз фуқаролик позициясини билдиради. Бизда ҳам айнан шундай бўлди”, — деб қўшимча қилди Песков.
Бутун Москва аҳолиси ҳалиям кеча бўлиб ўтган воқеадан ўзига келгани йўқ. Одамлар ижтимоий тармоқларда жабр кўрган оилага ўз ҳамдардлигини билдирмоқда ва "Октябрское поле" метро бекатига гуллар ва юмшоқ ўйинчоқлар олиб келмоқда.
Москвичи несут цветы и игрушки к станции метро «Октябрьское поле» pic.twitter.com/B8pylDxXAZ
— Дарья Ковалёва (@scabenun92) 1 марта 2016 г.