Москвадаги шов-шувли жиноят: ёлланма энага ваҳшийларча қотилликда айбланмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРоссия полицияси ходими.
Россия полицияси ходими. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29-феврал куни Москванинг “Октябрское поле” метроси яқинида қўлида чақалоқ калласини ушлаб олган аёл қўлга олинди. Гумондор Ўзбекистон фуқароси эканлиги таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Куни кеча Москва шаҳридаги “Октябрское поле” метро станцияси олдида кишини ларзага келтирувчи ҳодиса юз берди: қўлида чақалоқнинг кесилган бошини ушлаб олган аёл, атрофдагиларни ҳозир ўзини портлатишини айтиб, қўрқитган. Аёл Ўзбекистон фуқароси бўлганлиги таъкидланмоқда, РИА Новости хабари асосида.

"У метро ёнига келганида, қўлида қизил пакети бор эди. Бирдан пакетдан ёш боланинг бошини чиқарди ва алланималар деб бақира бошлади. Унинг ёнига яқин боришга ҳеч ким журъат қила олмади, чунки ҳамма ваҳимага тушиб қолган эди”, — деди гувоҳлардан бири.

Ушбу ҳодиса туфайли "Октябрское поле" метроси яқинида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Ёш боланинг ваҳшийларча ўлимида гумон қилинаётган аёл устидан суд иши тез кунда бошланиши таъкидланмоқда.

Бугун Москва аҳли ваҳшийларча ўлдирилган ёш қизалоқни хотирламоқда. Пойтахт аҳолиси кўз ёшларни яширмаяпти. Одамлар "Октябрское поле" станцияси атрофини шам, гулчамбарлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва ширинликлар билан тўлдириб ташлашди. Москва мотамда.

 

Янгиликлар лентаси
0