Ўзбекистонда жосуслар фуқароликдан маҳрум қилинади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Унга кўра, агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса, фуқароликдан маҳрум этилади.

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги асослар бўлганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
— шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
— агар чет элда доимий яшовчи шахс беш йил давомида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;  — агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида олинган бўлса; — агар шахс хорижий давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса.

Янгиликлар лентаси
0