ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik, Дмитрий Злодорев. АҚШ Давлат департаменти фуқароларга Туркияга бориш хавфли эканлигини хабар берди.
“Давлат департаменти Америка фуқароларига Туркияга боришдан воз кечишга чақиради. Яқинда бўлиб ўтган терактлар ҳамда халқаро ва маҳаллий террорчи гуруҳлар томонидан таҳликаларнинг ошиши туфайли, АҚШ фуқаролари Туркияга сафар чоғида ўта эҳтиёткор бўлшлари керак”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 февралда Туркия пойтахти Анқара марказида, парламент биноси яқинида, бомба ўрнатилган автомобил портлатиб юборилди. 29 киши қурбон бўлди, 61 киши яраланди. Туркия бош вазири Ахмет Довутўғли ушбу терактларда Сурия Қурдларининг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучларини айблади. Сурия Қурдлари демократик партияси раҳбари Солиҳ Муслим ушбу айбловларни инкор қилди. Кейинроқ ушбу теракт учун жавобгарликни “Озод Қурдистон лочинлари” радикал гуруҳи ўз зиммасига олди.