“Телба Макс” фильми олтита “Оскар”га сазовор бўлди. Маросимнинг ҳақиқий “кутилмаган совғаси” бу “Диққат марказида” фильми йилнинг энг яхши фильми деб топилганига. Чунки Жуда катта шов шувларга сабаб бўлган, энг яхши режиссер номинацияси бўйича Оскар мукофотини олган фильм “Телба Макс” бир томонда қолиб ҳеч ким кутмаган фильмнинг “Йилнинг энг яхши фильми” деб топилиши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Охирги пайтларда шундай ҳолатлар, афсуски, Оскар учун одатий бўлиб қолмоқда.
Кинокритиклар айтишига қараганда, “Диққат марказида” 1952 йилдан бери “Йилнинг энг яхши фильми” номига сазовор бўлиб, қолган асосий номинацияларда биирорта ҳам мукофот олмаган биринчи фильм бўлди. Кино академиясининг ушбу фильм “продюсерлар гильдиясининг танлови бўйича” танланган деган тушунтируви ҳам етарлича асос бўла олмайди.
“Тирик қолган” фильми учта номинацияда Оскарга сазовор бўлди: энг яхши режиссура, энг яхши оператор ва энг яхши эркак роли учун.
Ёш ва ёрқин актриса Бри Ларсон “Хона” фильмидаги ёш она роли учун “энг яхши аёл роли” номиницияси бўйича Оскар мукофотини олди.
Икки йилдан бери Оскар фақат оқ танли актерларга берилаётгани мунособати билан, бошқа ирқ ва этник гуруҳларга мансуб актёрлар ўз норозилигини билдиришган эди. Уилл Смит ва бошқа бир неча таниқли актер ва режиссерлар Оскар мукофоти тақдимоти маросимига қатнашмасликларини эълон қилишди. Ушбу мавзуда Барак Обама ҳам ўз фикрини билдирди.
Оскар танлаш маросими “атрофида” пайдо бўлган ушбу “гина-гудрат”ларни ҳисобга олиб, америка кино академияси кеча бошловчиси лавозимига қора танли сухандон Крис Роккни таклиф қилишди. Крис Рокк Оскор тақдимоти кечасини “қора танлилар ҳаёти ҳам аҳамиятга эга” деган сўзлар билан якунлади.