Афғонистондаги портлаш оқибатида 40 киши жабр кўрди

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишАфғонистон.
Афғонистон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлаш Кунар вилояти, Асадобод шаҳрида юз берди. ОАВ хабарига кўра, теракт камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Афғонистоннинг Кунар вилояти, Асадобод шаҳрида юз берган портлаш шоҳид террорчи томонидан губернатор уйи олдида амалга оширилгани таъкидланмоқда. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 11 нафарни ташкил этади, РИА Новости хабари асосида.

Портлаш оқибатида жабр кўрганлар сони 40тага етгани хабар қилинмоқда.

Бундан сал олдин, теракт оқибатида 10 киши вафот этган, 15 киши жароҳат олган, дея хабар қилинган эди.

Портлаш вилоят губернатори уйи олдида содир этилгани таъкидланмоқда.

Афғонистондаги аҳвол сўнгги ойларда анча кескинлашган. Мамлакатнинг чекка қишлоқларини эгаллаб олган Толибон ҳаракати, эндиликда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган. Шунингдек, мамлакат ҳудудида, “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси таъсири ҳам анча ошган.

Янгиликлар лентаси
0