ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Федерал Хавфсизлик Хизмати хайъатидан сўнг жума куни янги намунадаги махсус техникаларни кўздан кечирди, деб хабар қилди жума куни Россия давлати раҳбари матбуот-котиби Дмитрий Песков.
"Спецназ учун мўлжалланган техникалар намойиш этилди", — деди Песков. Шу билан бирга, у, қандай турдаги техника ҳақида гап бораётганига аниқлик киритмади.
Бундан сал олдин Lifenews нашри, президентга намойиш этилган машиналар орасида, янги чиқарилган зирғланган машиналар борлиги ҳақида маълумот бериб, улар ташқи томондан “Каратель” ва “Викинг” бронемашиналарига ўхшаб кетишини таъкидлаган эди.