Амир Темур саркардаларининг жанговор маҳорати Россиялик олимлар томонидан чуқур ўрганилмоқда

© Шах-наме, конец XIV векаШоҳ нома китобидан миниатюра, 14 аср охири
Шоҳ нома китобидан миниатюра, 14 аср охири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Новосибирск Давлат университетининг (НДУ) тарих олимлари Амир Темур ва унинг ўн икки саркардасининг биографияси ва жанговор маҳоратини чуқур ўрганиб чиқишмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Новосибирск Давлат университетининг (НДУ) тарих олимлари Амир Темур ва унинг ўн икки саркардасининг биографияси ва жанговор маҳоратини чуқур ўрганиб чиқишмоқда

НДУнинг гуманитар изланишлар лабораториясида ўрта асрлар ёзма манбааларини чуқур ўрганиш натижасида буюк Амир Темурнинг ўн икки саркардасининг биографияларини қайта тиклашди. Бу Амир Темурнинг машҳур лашкарбошиларини ўрганишга бағишланган дунёда биринчи кенг кўламли изланишдир.

 

НДУ археология ва этнография кафедраси кўп йиллар давомида Осиё миллатларининг тарихий меросини чуқур ўрганмоқда. Ушбу лаборотория изланишлари давомида НДУ олимлари Амир Темурнинг жанговор саркардалик санъатини алоҳида диққат билан ўрганишди.    

“Тарихнинг ушбу қатлами мутлақ ўрганилмаган”, — дейди лаборатория ходими, Тарих фанлари доктори Леонид Бобров.  

Амир Темур давлатида ҳарбий кучлар асосий рол ўйнганинга қарамасдан, унинг армияси ҳақида ёзилган тарихий ҳужжатлар жуда кам. Ўрта Осиёнинг ушбу буюк жаҳонгирининг армияси қандай қурол-яқроққа эга бўлган, қандай ҳарбий тактика ва стратегия қўллаган ёки қўшинни кимлар бошқарганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳозиргача ҳеч ким томонидан чуқур ўрганилмаган ва тизимга солинмаган.

Наполеон ёки Чингизхон лашкарбошиларга ўнлаб монографиялар, юзлаб илмий мақолалар бағишланган бўлса, охирги 300 йил давомида Амир Темур лашкарбошилари ҳеч қандай илмий иш “қаҳрамонларига” айланмаган.

Амир Темур душманларга шафқатсиз бўлиш билан бирга, у ҳайратланарли даражада, ҳарбий истеъдодга эга бўлган. Ёш бўлишига қарамасдан тахтга ўтирган ва дунёнинг ярмини эгаллашга муваффақ бўлган. Ёш олим Амир Темурни ҳеч қачон “Тамерлан” (Темур ланг) деб тилга олмайди, чунки бу ҳақоратли номни  унга душманлар қўйган.

“Биз Амир Темур лашкарбошилари ҳақида топиш мумкин бўлган барча маълумотни тўпладик. Булар XV аср бошида ёзилган икки “Зафар-нома”китоби. Уларда Амир Темур ҳарбий юришлари барча тафсилотлари билан келтирилган. Ундан ташқари, Ғиёсиддин Алининг “Амир Темурнинг Ҳиндистонга юриши” китобида Амир Темур лашкарбошилари ҳақида батафсил биографик маълумотлар бор. Амир Темур давлати ҳақида Испания элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг “Самарқандга Темур саройига саёҳат кундаликлари” (1405 – 1406 йиллар)  - шу вақтгача дунё ва Европа олимларига яхши таниш бўлган ягона асар. Баъзи матнлар бизнинг талабимизга биноан форс ва араб тилидан бошқатдан таржима қилинди. Таржимада турли Европа ва мусулмон давлатлари манбаалардан олинган маълумотлардан фойдаланилгани туфайли жуда қизиқ натижаларга эришилди” —  деди тарихчи олим.

Бобровнинг сўзларига қараганда Амир Темурнинг барча лашкарбошиларини ҳарбий усталик бўйича уч гуруҳга бўлиш мумкин.

Биринчи гуруҳ “истеъдодли саркардалар” бўлиб, туғма ҳарбий талантга эга бўлган лашкарбошилардир. Улар орсида Хўжа Сайфиддин, Жаҳоншоҳ Баҳодир, Муҳаммад Султоншоҳ, Усмон Баҳодир, Шайх Нуриддин бек номлари бор. Амир Темур ушбу саркардаларини жуда яхши кўрган ва улар билан қон-қариндош бўлишга ҳаракат қилган.

Иккинчи гуруҳ бу “тайинланган лашкарбошилар” бўлиб, улар Темурга яқин кишиларнинг ўғиллари бўлиб, улар орасида Сулаймон шоҳ, Худайдод, Бердибек деган номлар бор. Уларнинг ҳарбий таланти, бир сўз билан айтганда “турли хил” бўлган. Хусусан, Амир Темурнинг куёви Сулаймон-шоҳ бошида ҳарбий ишга уқуви бўлмаган, лекин кўп йиллик юришлар даврида тажриба ортириб, кейинчалик муносиб саркардага айланган.   

Учинчи гуруҳ саракардалар бу “Меъросхўр саркардалар” бўлиб, уларга Амир Темурнинг болалари Умар шайх ва Мироншоҳ ҳамда унинг набираси Муҳаммад султон бўлган. Ушбу гуруҳ билан Амир Темурнинг шахсан ўзи шуғулланган. Буюк саркарда улар олдига тобора тобора мураккаб ҳарбий масалалар қўйиб, ўқувчиларнинг ҳарбий маҳоратини ошириб борган. Амир Темурнинг шахсий ҳарбий таланти ва кўп йиллик жанговор тажрибаси ўз натижасини берди ва унинг фарзандлари замондошлари орасида “қобилиятли лашкарбошилар” номига сазовор бўлди. Темурнинг набираси Муҳаммад Султон эса буюк саркарда бўлиб етишди. 

© Sputnik / Василий Малышев / Медиабанкка ўтишАмир Темур қиёфаси, антрополог М.М Герасимов томонидан Амир Темурнинг калла суяги ёрдамида яратилган.
Амир Темур қиёфаси, антрополог М.М Герасимов томонидан Амир Темурнинг калла суяги ёрдамида яратилган. - Sputnik Ўзбекистон
Амир Темур қиёфаси, антрополог М.М Герасимов томонидан Амир Темурнинг калла суяги ёрдамида яратилган.

НДУ олимлари томонидан ўтказилган ушбу изланишлар натижасида ҳарбий лашкарбошиларнинг Амир Темур давлатида тутган ўрни ҳақида анча маълумот тўпланди. Буюк лашкарбошиларнинг ҳар бирига алоҳида илмий мақола бағишланади. Уларнинг биринчиси 2016 йилнинг май ойида нашр этилади. Унинг номи “Жанг ва қурол” бўлиб, у Санкт-Петербургда ўтказилаётган қурол-яроғ конференциясида тақдим этилади. Ушбу мақолада Жаҳоншоҳ Баҳодирнинг ҳаёти ва жанговор юкуқлари ҳақида ҳикоя қилади.

Менинг фикримча, Жаҳоншоҳ Баҳодир Амир Темурнинг энг қобилиятли ларшкарбошисидир. Уни  “Ўрта Осиё Суворови” десак арзийди. Жаҳоншоҳ Баҳодир шиддат ва сиқувни совуққонлик ва қайсарлик билан бирга ишлата олган. Ажойиб тактик ва қобилиятли стратег бўлган, Жаҳоншоҳ ўзининг қисқа умри давомида Ўрта Ер денгизидан Иртиш дарёсигача бўлган ҳудудларда жанг қилган. XIV аср охирида саркарданинг Олтин Ўрда қўшинларини тор-мор қилиши Россия Давлати шаклланиши учун катта ижобий рол ўйнаган. Ўнлаб жангларда ғолиб чиққан Жаҳоншоҳ, сиёсий фитна туфайли ўзининг яқин дўсти томонидан ўлдирилади.  

“Бизнинг ушбу илмий изланишларимиз Ўзбекистонлик ва Қозоғистонлик ҳамкасабаларимизни қизиқтиради, деб умид қиламиз. Амир Темурнинг баъзи лашкарбошилари ҳозир Ўзбекистон ва Қозоғистонда яшаётган уруғлардан келиб чиққан”, — деди тарихчи олим.

“Ушбу илимий иш Амир Темурнинг жанговор маҳоратини ўрганишга қаратилган биринчи жиддий, комплексли тадқиқотдир. Унда буюк саркарда армиясининг қурол-яроғи, тактикаси, қалъа қуриш ва ҳимоя санъати, қамал қилиш санъати биргаликда ўрганилган. Лашкарбошилар ҳаётини ўрганишга бағишланган изланиш умумий ишнинг бир бўлагидир. Ишимизнинг умумий натижаси – Амир Темурнинг жанговор маҳоратига бағишланган ягона монография бўлади. Менинг фикримча, ушбу илмий иш нафақат тарихчи олимларга, балки мунтазам армияда хизмат қилувчи зобитларга ҳам қизиқ бўлади – деб ҳисоблайди тарихчи олим.

Дина Голубева

© Sputnik / Юрий Каплун / Медиабанкка ўтиш"Амир Темур дарвозаси", рус рассоми В.В. Верещагин тасвири, 1872 йил. Репродукция.
Амир Темур дарвозаси, рус рассоми В.В. Верещагин тасвири, 1872 йил. Репродукция. - Sputnik Ўзбекистон
"Амир Темур дарвозаси", рус рассоми В.В. Верещагин тасвири, 1872 йил. Репродукция.

 

Янгиликлар лентаси
0