АҚШ Миллий разведкаси: Россия ва Хитой бизнинг бош душманимиз

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия Ҳаво Космик Кучлари Суриядаги "ИД"нинг нефтни қайта ишлаш заводига авиазарба бермоқда
Россия Ҳаво Космик Кучлари Суриядаги ИДнинг нефтни қайта ишлаш заводига авиазарба бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлатнинг космик соҳада эришаётган ютуқлари АҚШ ҳукуматига тинчлик бермаяпти. Америкаликларни, айниқса, Россиянинг халқаро саҳнада ўз таъсирини кучайтираётгани жуда ташвишлантирмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik.  АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Жеймс Клэппер мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётган давлатлар номини ошкор қилди.

Россия Сурияга олиб кирган С-400 Зенит ракета комплекси. - Sputnik Ўзбекистон
Independent: Россия Ғарбга ўз ҳарбий техникаси “занглаб қолмаган"ини кўрсатиб қўйди

"Россия ва Хитой АҚШ учун катта хавф туғдирмоқда", — деди у АҚШ конгресс вакиллари палатасида сўзлаган маърузаси давомида.

Клэппер, бу икки давлат “киберсистемалари жадаллик билан ривожланаётгани”га алоҳида урғу берди. Шунингдек, у "Россия ўз қуролли кучларини замонавийлаштиришда давом этаётгани” ҳақида гапирди. “Аммо бу ҳам ҳаммаси эмас, Россия халқаро саҳнада ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб боряпти”, — қўшимча қилди Клэппер.

АҚШ Миллий разведка хизмати раҳбарининг сўзларига қараганда, Россия ва Хитой шу кечаю-кундузда космик соҳада ўз имкониятларини янада ривожлантиришга “боши билан шўнғиб кетган”.

"Россия ва Хитой космосдаги ўз имкониятларини агрессивлик билан ривожлантиришмоқда”, — деди у ва “бу ҳолат Пентагон ҳамда АҚШ разведка уюшмасини жиддий ташвишлантираётганини” таъкидлади.
Клэппернинг фикрига қараганда, АҚШ бундан буёғига “мамлакат мудофааси йўналишида” янада жадаллик билан ҳаракат қилмоғи шарт.

Янгиликлар лентаси
0