Видеолавҳада офицерлардан идишни кўрсатиб унинг ичида сақланаётган заҳарли модда ва террорчилар уни қандай ишлатганини айтиб беради. Видеолавҳада бундай идишлардан кўпини кўриш мумкин. Идишларда сақланаётган модда “винилтрихлорсилан” бўлиб, у одам терисини ва металларни емириш хусусиятига эга. Ушбу модда одам терисига тегса уни кучли куйдиши, агар одам ундан нафас олса нафас олий йўлларига зарар еткизиши мумкин.
“Ушбу кимёвий модда ИД террорчилари томонидан мина ва снарядлар ичига жойлаштирилиб, армия ва тинч аҳолини ўққа тутишда ишлатилади. Унга қўл теккизилмасада, нафас йўлига тушса одам бўғилишига олиб келиши мумкин”, дейди офицер.
Видеолавҳада бир неча идиш очилган ва ишлатилганини кўриш мумкин. 2016 йилнинг 11 февралида ИД жангарилари “Пешмерга” қурд миллий ҳимоя отрядларига қарши ушбу моддаларни ишлатган. Оқибатда 23 киши тана аъзолари ва нафас олиш йўллари куйиб, жароҳатланган. Улар ҳозир қурдистоннинг “Азади” касалхонасида даволанмоқда.