ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Воркута шаҳрининг “Северная” шахтасида, ўпирилиб тушган тоғ жисмлари остида қолиб кетган кончиларни қутқариш учун 500 қутқарувчи ва 90 техника қатнашмоқда, Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра.
“Қутқарувчилар гуруҳи 480 кишидан иборат, техник воситалар 90 та, улардан тўрттаис ҳаво кемаси”, — деди Россия ФҲВ ходими.
Воркута шаҳри яқинида жойлашган “Северная” шахтасида Пайшанба куни, москва вақти билан соат 14:22 да, 748 м чуқурликда иккита портлаш юз берди. Авария вақтида шахтада, тахминан 1 км чуқурликда 110 киши ишлаётган бўлган. Улардан 80 киши ер устига чиқишга муваффақ бўлишган. Тўрт киши қурбон бўлган. Портлаш эпицентрига яқин жойда ишлаётган 26 кишининг тақдири ҳозирча номаълум.
Қутқарилган кончилар орасида бир неча киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти исли газдан заҳарланган бўлиб, барокамераларда даволанмоқда. Базиларга психолог ёрдам бермоқда.