ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Белоруссия президенти Александр Лукашенко Минскда бўлиб ўтган учрашув давомида саломлашиш вақти Россия раҳбари Владимир Путинга Дмитрий Анатольевич, деб мурожаат қилди. Аммо ўз хатосини дарҳол пайқади ва тўғрилади.
Владимир Путин эса Александр Лукашенко бежизга адашмаганини айтиб: “Ахир пуллар ўша ёқда” — Дмитрий Анатольевич Медведев бошчилигидаги ҳукуматда”, — деди ҳазил тариқасида.
Эслатиб ўтамиз, Минск шаҳрида бўлиб ўтган “Иттифоқ давлати” Олий кенгаши йиғилишида Россия президенти Владимир Путин ва Белоруссия раҳбари Александр Лукашенко икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш масалалаларини кўриб чиқдилар. Йиғилиш сўнгида, айниқса четдан бўлаётган таҳдидларга қарши мудофаа қурилишига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.