ТОШКЕНТ, 25 фев —Sputnik. АҚШ ёрдамида 2014 йил Февралида амалга оширилган давлат тўнтарилишидан кейин, Украина сиёсий инқироз ҳолатидан гуманитар ҳалокат ҳолатигача етиб келди, деб ёзади Salon нашридан Патрик Смит.
“АҚШ сиёсий йўналишини ўзгаларга мажбурий боғлаш – мамалакатни ҳалокатга олиб келди, минглаб қурбонлар, миллий тарқоқлик оқибатида Украина иқтисодий инқирозга юз тутди. Бугунги ҳодисалар – бу ҳали охири эмас. Киевда ашаддий сиёсий кураш кетмоқда. Коррупция ва неонацист (миллатчи) гуруҳлар ўзбошимчалиги авжига чиққан”, — деб ёзади журналист.
Неонацист гуруҳлар таъсири остида мамлакат раҳбарияти Шарқда ҳарбий ҳаракатларни янгилашга мажбур бўлмоқда.
Вашингтоннинг Россияга қарши қаратилган кампанияси Украинани Россия ёнидаги, ҳар қандай чорани қўллашга таёр, ғазабли рақибга айлантирди. Ярми аҳоли учун рус тили она тили бўлган мамлакат, рус тилини таъқиб қилаётган ҳукумат қўли остида яшашга мажбур қилинмоқда. Можаро узоқ вақт давом этишига қарамасдан, унинг яхшилик билан тугашига заррача умид йўқ.
“Совуқ уруш даври тугаганидан кейинги, Вашингтоннинг ўз таъсири остида бўлган ҳудудларни кенгайтиришга қаратилган сиёсатининг энг катта таваккалчилиги инқирозга учраганини, бундан буён яширишга ҳожат йўқ. Афсуски АҚШ ҳукумрон доираларининг бундай муваффақиятсизликлари, уларнинг кўрлиги ва ўз кучига ортиқча ишониши — бошқа мамлакатлар учун жуда қимматга тушмоқда”, — деб хулоса қилади Смит.