Европа аҳолиси Туркияни ИШИД билан ҳамтовоқликда гумон қилмоқда

© Commons.wikimedia / MagharebiaНефт маҳсулотларини ноқонуний сотиш.
Нефт маҳсулотларини ноқонуний сотиш. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Немисларнинг 52%, америкаликларнинг 38 % ва Англияликларнинг 41 % террорчилар билан нефт савдоси Туркия ҳукумати бунга кўз юмиши туфайли содир бўлмоқда деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 25 феврал, Sputnik матбуот хизмати – Sputnik.Мнения сўрови натижаларига кўра, Французларнинг 72 % Туркия Сурия ҳудудида олибсотарларнинг ИШИД билан нефт савдосига кўз юммоқда деб ҳисоблайди.

Немисларнинг ярмидан кўпи (52%), америкаликларнинг 38 % ва Англияликларнинг  41 % террорчилар билан нефт савдоси Туркия ҳукумати бунга кўз юмиши туфайли содир бўлмоқда деб ҳисоблайди.

Сўров Германияда Populus компанияси томонидан, Францияда эса — Ifop компанияси томонидан Sputnik халқаро ахборот агентлиги учун ўтказилди.

“Туркия ИШИД каби террорчи гуруҳлар билан фаол курашмоқдами” деган саволга, Французларнинг 59% — “йўқ”- деб жавоб берди. Германияда ушбу саволга 36 % аҳоли йўқ деб жавоб берди, 26 % аҳоли “ҳа” деб жавоб берди. Буюк Британияда эса иккала жавоб ҳам 23 % дан аҳоли тўғри келди.

АҚШда бўлса аҳолининг 30% “Туркия ИШИД билан фаол курашмоқда”, деб ҳисоблайди, 17 % эса – “йўқ”деб ҳисоблайди.

АҚШ, Буюк Британия ва Германияда сўров Populus компанияси томонидан 2016 йилнинг 3 – 4 Февралида ўтказилди. Францияда сўров IFop компанияси томонидан 2016 йил 3-5 февралида ўтказилди. Сўровда қатнашган аҳоли жинси, ёши ва турар жойига қараб танланган. Маълумотлар ишонч эҳтимоли 95 % ни ташкил қилди.

© Sputnik / SputnikЕвропа Туркияни ИШИД билан ҳамтовоқликда гумон қилмоқда
Европа Туркияни ИШИД билан ҳамтовоқликда гумон қилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Европа Туркияни ИШИД билан ҳамтовоқликда гумон қилмоқда

Sputnik. Мнения лойиҳаси ҳақида / Жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган ушбу халқаро лойиҳа 2015 йил январида ўз ишини бошлади. Sputnik.Мнения сўровлар ўтказиш бўйича Британиянинг Populus ва Франциянинг Ifop жамоатчилик фикрини ўрганиш агентлиги билан ҳамкорлик қилади. Sputnik. Мнения доимий равишда АҚШ ва Еврпа мамлакатларида энг долзарб ижтимоий ва сиёсий муаммолар бўйича аҳоли фикрини ўрганиш билан шуғулланади.  

Янгиликлар лентаси
0