ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Ҳиндистоннинг Харяна штатидаги тартибсизликлар 28 кишининг умрига зомин бўлди, 200дан ортқ киши жароҳатланди, деб хабар берди штат раҳбари Яшпал Сингал, РИА Новости хабарига асосан.
“Намойишлар чоғида 28 киши қурбон бўлди. Биз 127 кишини ҳибсга олдик ва 535 киши устидан жиноий иш қўзғатдик. 200 дан ортиқ фуқаро ва полиция ходимлари яраланди”, — деб ҳисобот берди штат раҳбари NDTV телеканалида.
Сингалнинг сўзларига қараганда, ҳозирги кунда штатда вазият тез ўз йўлига тушмоқда, асосий темир йўл ва автомобил йўлларида ҳаракат изига тушмоқда.
Бир неча кун олдин Харьяна штатида Жатлар этник гуруҳи ҳукуматдан иш ва ўқиш ўринларига квота талаб қилиб норозилик намойиши ўтказган эди. Жатлар Харьяна штатини Дели ва Панжоб штатлари билан боғловчи автомобил йўлини тўсиб қўйишган эди. Намойишчилар темир йўли ва Ҳиндистон пойтахтини сув билан таъминлайдиган каналини ҳам тўсиб қўйишган эди.