ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлисининг қонунчилик палатасида оммавий ахборот воситаларининг давлат муассасалари очиқлигида тутуган ўрнига бағишланган семинар бўлиб ўтди, “Жаҳон” АА хабарига асосан.
Семинар қатнашчилари давлат муассасаларининг очиқлигини назорат қилиш механизмлари билан танишиб чиқишди.
“Миллий қонунчиликка асосан, бу йилдан бошлаб далат муассаса ва ташкилотлари фаолиятида “очиқлик индекси” киритилади. Ушбу индексни аниқлашда, асосий омиллардан бири бу – давлат органларининг ОАВ ва ижтимоий институтлар билан ҳамкорлиги бўлади”, — дейди Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Расул Кушербоев.
Семинарда давлат муассаса ва бошқарувчи ташкилотларининг очиқлигини таъминлашда, аҳолига сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар ҳақида маълумот еткизишда матбуот хизматлари ва журналистларнинг ўрни ҳақида гапирилди.
Тадбирда парламент аъзолари ва вазирликлар ахборот хизматлари вакилари, олимлар ва журналистлар қатнашишди.