ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш вилоятида фақат аёллардан ташкил топган "Хизб ут-Таҳрир" гуруҳи аниқланди, деб хабар бермоқда РИА Новости K-News хабари асосида.
Қора-Су тумани ҳуқуқни сақлаш органлари туман хонадонларидан бирида 16 аёлни ҳибсга олишди. Аёлларда экстремистик характерга эга бўлган адабиётлар топилган. Аёллар айтишига қараганда, улар дин ўрганиш билан машғул бўлганлар.
Ҳозирга вақтда, тергов органлари томонидан ушбу аёлларнинг диний экстремизм билан алоқаси аниқланмоқда.
"Хизб ут-Таҳрир" оқими Россия ва бошқа мамлакатларда таъқиқланган. Ушбу ташкилотнинг бир неча вакиллари Россия ҳудудларида ҳибсга олинган. "Хизб ут-Таҳрир" мақсади — бутун дунёда ислом ҳукуматини ўрнатиб “Дунё халифалигини” ташкил қилиш.