LG G5 – қўшимча модулларга эга бўлган янги флагман

© LGLG G5 компаниянинг янги модулли флагмани
LG G5 компаниянинг янги модулли флагмани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress кўргазмасида LG ўзининг янги флагмани – G5 модулли смартфонни тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. LG компанияси Барселонада бўлиб Mobile World Congress кўргазмасида ўзининг янги, мухлислар томонидан интиқиб кутилган смартфонини тақдим қилди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Янги LG G5 смартфонининг бошқа телефонлардан асосий фарқи, бу – унга қўшимча модуллар улаш имкониятидир. Кўринишиндан оддий смартфон, лекин унинг пастки қисми ажралиб ўрнига камера ёки аудио плеер модули уланиши мумкин.

Ингичка металл корпусли смартфонга бир неча секунд ичида 135 градусни суратга олувчи махсус камера камера модули ёки Hi-Fi аудио плеер модули, ёки янги аккумулятор уланиши мумкин.  

Ундан ташқари янги флагман 5,3 дюймли эгилган экран билан жиҳозланган бўлиб у 3D Arc Glass3 ойнаси билан қопланган. Кутиш ва ўқилмаган хабарларни кўрсатиш режимида аккумулятор зарядини камроқ ишлатиш учун, компания экраннинг фақат бир қисмини ёритувчи технологияни қўллаган. Ушбу ечим эвазига LG смартфони кутиш режимида аккумуляторнинг бор йўғи 0,8 % қувватини ишлатади.

LG CAM Plus4 — бу қўшимча камера модули бўлиб, у смартфонга батарея турар жойи орқали уланиши мумкин. Камера қўшимча механик бошқарув органлари  жойлаштирилган бўлиб бу уни ишлатишда катта қулайлик яратади. Оддий фотоаппаратда бўлгани каби ўчириш-ёқиш, узоқ/яқинга зум қилиш, диафрагмани бошқариш учун алоҳида тугмалар мавжуд. Ундан ташқари расмга тушириш вақтида, қўшимча модул камерани қўлда ушлаб туриш учун қўшимқа қулайлик яратади. Модул ўзининг алоҳида 1200 мАч ли аккумуляторига эга.  

© LGLG CAM Plus модуль для смартфона LG G5
LG CAM Plus модуль для смартфона LG G5  - Sputnik Ўзбекистон
LG CAM Plus модуль для смартфона LG G5

LG Hi-Fi Plus – янги инновацион аудиоплеер бўлиб, у сифатли мусиқани яхши кўрувчилар учун, Bang & Olufsen компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.  LG Hi-Fi Plus аудио плеери кўриниши оддий ва элегант Скандинав услубида ясалган. Қўшимча плеер рақамли товушни  32 битли HiFi рақамни аналогли мусиқага айлантирувчи процессор (ЦАП) билан жиҳозланган бўлиб у товушни жуда юқори сифатда узатиши мумкин. Модул, симли ёки симсиз алоқа воситасида ҳар қандай компьютерга ёки плеерга уланиш имконига эга.

Камеранинг ўзига уланадиган ушбу модуллардан ташқари компания ушбу камера билан Bluetooth технологияси орқали уланиб ишлайдиган бир неча ўнлаб масламаларни тақдим этди. Улар орасида LG 360 VR — 360 грдусда суратга олувчи фото видео камера, LG Rolling Bot – тўпдай думалаб 8Мп камерага суратга ва видеога олувчи мослама, LG Tone Platinum™ –  энг янги юқори сифатли Bluetooth-гарнитура ва бошқалардир. Компания хабарига кўра, LG қўшимча модуллар ва масламалар ишлаб чиқариш платформасини очиқ деб элон қилади ва истаган компания LG G5 смартфони учун ўзлари ишлаб чиққан қўшимча модулларни савдога чиқариши мумкин.

© LGМодули и дополнительные устройства для LG G5
Модули и дополнительные устройства для LG G5 - Sputnik Ўзбекистон
Модули и дополнительные устройства для LG G5

Эслатиб ўтамиз  LG компанияси смартфон бозорида доимо ўртача ва эконом класс маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компания бўлиб келган. Шу вақтгача компания катта шов шувга сабаб бўладиган янгилик яратмаган эди. Айтиб ўтиш жоизки, компаниянинг ўтган йилда савдога чиқарилган LG G4 модели ўзининг букилган экрани, натурал тери билан қопланган корпуси ва сифатли камераси билан харидорларнинг ҳурмат ва эътиборини қозонган эди.

Янгиликлар лентаси
0