ТОШКЕНТ, 24 фев —Sputnik. Сурияда ҳарбий ҳаракатлар Москва қўйган шартларга асосан тўхтатилади, деди Sputnik агентлигига АҚШ Сенатининг чет эл ишлари қўмитаси вакили Боб Коркер.
Душанба куни Россия ва АҚШнинг Сурия борасида биргаликда қилган баённомаси эълон қилинди. Унга кўра Сурияда 27 февралдана бошлаб ўт очиш тўхтатилади. Ушбу шартлар “Ислом давлати”, “Жебҳат ан-Нусра” ва бошқа террорчи деб тан олинган гуруҳларга таалуқли эмас.
“Менинг фикримча, Россия, Сурияда етарлича муваффақиятга эришганидан кейин ўт очишни тўхтатади”, — деди Коркер.
Унинг фикрига кўра АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг “ўт очишни тўхтатиш” ҳақидаги музокараларда Россияга таъсир кўрсатадиган ҳеч қандай омили йўқ.