Сильвио Берлускони вегетарианликни қабул қилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишИталия собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони
Италия собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сиёсатчининг сўзларига қараганда, қушхонага олиб бориладиган жониворлар қанчалик заҳмат чекишидан хабар топгач, гўштга бўлган иштаҳаси ўз-ўзидан йўқолган.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik, Наталия Шмакова. Италия собиқ Бош вазири, "Олға, Италия" партияси етакчиси Сильвио Берлускони вегетариан бўлишга қарор қилди, деб хабар қилади РИА Новости Corriere della Sera нашрига таянган ҳолда.

"Қушхоналарга олиб бориладиган ҳайвонлар қанчалик заҳмат чекишларидан хабар топгач, гўштга бўлган иштаҳам ўз-ўзидан йўқолди. Бундан буёғига гўштсиз ҳам яшай оламан”, — деди 79 яшар сиёсатчи.

"Биз ажойиб мавжудотлар ҳақида гапиряпмиз. Уларни қандай қилиб ейиш мумкин?", — давом этди у. Нашр келтирган маълумотларга кўра, 29 сентябрда 80 ёшни қарши олган Берлускони бундай қарорга яқинда келган.

“Берлусконини вететарианликка бошқа сабаб ундгани аниқ. Аммо у ҳозирча номаълумлигича қолмоқда”, — деб ёзади нашр.

 

Янгиликлар лентаси
0