ОАВ: Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмонов 21-феврал куни ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмонов 21-феврал куни ҳибсга олинди, деб хабар қилади РИА Новости uzmetronom.com электрон нашрига таянган ҳолда.

Президент Узбекистана Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов Тошкент вилояти ҳокимини вазифасидан бўшатиш сабабини айтди

Интернет нашрида берилган хабарга кўра, Тошкент вилояти собиқ ҳокими Аҳмаджон Усмонов ўтган дам олиш куни ҳисбсга олинган.

"Жорий йилнинг 4-февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Тошкент вилояти ҳокимлигидан олиб ташланган ИИВ генерали Аҳмад Усмонов йигирма биринчи феврал куни ҳибсга олинди”, — деб аниқлик киритади интернет нашри, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага ишора қилган ҳолда.

 

 

Янгиликлар лентаси
0