ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Кеча Тошкентда XIV Осиё чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Эрон жамоалари майдонга тушди. Ўйин 1:2 ҳисобида Эрон ғалабаси билан тугади.
Дунёнинг энг кучли командаларидан бири, 10 карра Осиё чемпиони – Эрон терма жамоасига қарши ўйнашнинг ўзи бўлмайди. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон нафафақат минимал ҳисобда ютқизди, балки ажойиб ўйин кўрсатди.
Ўзбекистон ўйинни мудофаадан бошлади. Ўйин бошида Эрон футболчилари ҳар бир имкониятда дарвозани нишонга олишарди. Ўзбекистон тоқат билан ҳимояда ўйнади. Беш минут ўтганидан кейи Ирсалиев тўсатдан Эрон ҳимоячисидан тўпни олиб қўйиб, уни дарвозага йўллади. Бунақасини ҳеч ким кутмаган эди. 1:0 Ўзбекистон олдинда.
Ушбу гол Эрон футболчиларини ғазабга келтирди шекилли, икки минутдан кейин Аҳмади ҳисобни тенглаштирди. Етти минут ўтган Эрон капитани Кешаварз яна бир гол билан жамоасини олдинга олиб чиқди.
Эрон жуда яхши ўйин кўрсатди: кўп комбинациялар, жамоанинг бир-бирини сўзсиз тушуниши бехато узатмалар буларнинг барчаси жамоанинг дунё грандларидан бири эканини яққол намойиш қилди. Ўзбекистон асосан ҳимояда, баъзи-баъзида ҳужумга ўтиб ўйнади.
Иккинчи таймда иккала жамоа ҳам ҳужумда ўйнади. Лекин натижа ўзгармади. Ўзбекистон жамоасига бироз ноанниқ зарбалар ёкин охиригача еткизилмаган комбинациялар олдинга чиқишга халал берди. Доимо, натжага етишга бир баҳя қоларди.
Айтиб ўтиш керакки, томошабинлар ҳам матонат билан жамоани қўллаб қувватлашди. Ўйин бошида бутун зал бўйлаб ёйилган Ўзбекистон байроғи, зал ижросида янграган мадҳия, нафақат жамоага қўшимча куч-ғайрат бағишлайди балким уларга қўшимча жавобгарлик бучри ҳам юклайди, албатта. Иккинчи тайм охирида кўп томошабинлар овози битиб қолгунга қадар бақирди десак адашмаймиз.
Ўйин охирига уч минут қолганда Мендез дарвозабон ўрнига ҳам бешинчи ўйинчини чиқарди. Ўзбекистон рақиб дарвозасига тинимсиз ҳужум уюштирди. Доимо голга бир баҳя қоларди. Зарбаларнинг бири Эрон дарвозабони юзига тегиб уни бир неча секундаг нокаут қилди. Афсуски, буларнинг барчаси ҳисобни оширга ёрдам бермади.
Уйин 2:1 ҳисобда тугади. Эрон олтин медал, Ўзбекистон кумуш медал совридори. Олдинда Колумбия ва Жаҳон Чемпионати.