Хитой ҳарбийлари F-22 самолётининг “кўринмаслик” хусусиятига ишонмадилар

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАҚШнинг F-22 қирувчи самолёти "Dubai Airshow-2015" кўргазмасида
АҚШнинг F-22 қирувчи самолёти Dubai Airshow-2015 кўргазмасида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой ҳарбий радарлари Жанубий Хитой денгизи устида бегона учувчи аппаратни аниқлаганидан кейин, АҚШнинг янги F-22 самолётининг “кўринмаслик” хусусиятига шубҳа пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Хитой ОАВлари.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Хитой ҳарбийлари Жанубий Хитой денгизида ўрнатилган ҳарбий радарлар АҚШнинг F-22 “кўринмас” қирувчи самолётини аниқлаганини хабар берди, деб ёзмоқда "Жэньминьжибао" нашри.

2016 йил 10 февралда нотаниш учувчи жисм Жанубий хитой денгизи устида Хитой ҳаво чегарасини бузганидан кейин Хитой ҳарбийлари уларнинг радарлари АҚШнинг янги F-22 “кўринмас” қирувчи  самолётини аниқлаш хусусиятига эга эканлигини эълон қилишди.

Хитойлик ҳарбий эксперт Инь Чжо айтишига қараганда,  F-22 нинг кўринмаслик технологиялари уни замонавий Хитой радарларидан яшира олмайди.

Бироз олдин Россия ҳарбийлари ҳам 55Ж6МЕ, 55Ж6УМЕ, 1Л121Е радарлари энг замонавий қуролларни ва учувчисиз аппаратларни аниқлаш имконига эга эканлигини таъкидлаганди. Ундан ташқари, Россия ўз мудофааси тизимига энг замонавий С-300 ва С-400 ЗРК тизимларини киритганидан кейин, АҚШ бундан хавотирда эканлигини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0