ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистон Сенатида (Олий мажлисининг юқори палатасида) прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссия тузилди, деб хабар берди Олий мажлиснинг матбуот хизмати. Комиссия тузиш ҳақидаги қарор Сенат ва Олий мажлиснинг умумий Кенгашида жума куни қабул қилинди.
Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу комиссия “Республикада қонун ва қонунийлик устуворлигини таъминлаш ва прокуратура фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида” ташкил этилган.
Комиссия зиммасига жумладан, прокуратура органлари иш тартибини, ишлаш методларини ва ҳуқуқни тадбиқ қилиш амалиётини белгиловчи қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш юклатилган.
Комиссиянинг 15 аъзоси Сенаторлардан ташкил топган бўлиб, улар ўз ваколати муддатига сайланади. Комиссия Сенат Кенгаши олдида ҳар йили икки марта бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот бериши керак.
Ўзбекистон Олий мажлиси икки палатадан ташкил топган. Қонунчилик палатаси 150 депутатдан ташкил топган бўлиб, улар беш йил муддатга сайланади. Юқори палата (Сенат) 100 сенатордан ташкил топган бўлиб улар ҳар бир вилоятдан, Қорақалпоғистон республикасидан ва Тошкент шаҳридан 6 кишидан сайланади. Ундан Ташқари Сенатнинг 16 аъзоси, энг обрўли фуқаролар орасидан, Президент томонидан шахсан сайланади. Олий мажлисга охирги сайлов 2014 йил ноябрида бўлиб ўтди, Сенатга – 2015 йил январида.