Москвада асосан кимлар ижарада туради?

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМосква шаҳар кўриниши
Москва шаҳар кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтида ижарага уй олган чет эл фуқаролари 1% дан кам.

ТОШКЕНТ, 19 фев –Sputnik. Москва уй-жой ижара бозорида узоқ чет мамлакатлардан келган фуқаролар сони 1% холос, РИА Новости, “Миэль” кўчмас мулк компанияси ҳисоботига кўра.    

Москвада уй ижарага олган чет эл фуқаролари сони 2007, 2008 йиллардан буёт кескин камайишни бошлади. Ўшанда, иқтисодий қийинчиликларнинг бирнчи босқичи бошланганида, Москвада фаолият кўрсатаётган чет эл компаниялари ўз ходимлари сонини кескин қисқартиришни бошлган эди.

Ҳозирги кунда Москвада асосий ижарачилар бу — бошқа вилоятлардан келган Россия фуқароларидир. Улар Москва ижара бозорида мижозларнинг 60 %ни ташкил қилади. Бундай фуыаролар бир вақтларда Москвага келган ва шу ерда ишга жойлашган, лекин ҳали ўз уй жойига эга эмас. Улар ижарага оладиган уйлар нархи 25-40 минг рубл атрофида.

Ижарага турувчиларнинг тахминан 30% бу МДҲ мамлакатларидан келганлардир. Асосан улар Озарбайжон, Арманистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, рубл қадри тушишига қарамасдан, улар Москвада ишлаётган фуқаролардир. МДҲ фуқаролари ўртача 25-35 минг рублга квартирада туради.

Ижара бозорининг қолган 10 % – бу Москваликларнинг ўзи бўлиб, улар турли сабабларга кўра ижарага уй олган фуқаролардир.

Янгиликлар лентаси
0