Москвада Шимолий Осетия раҳбари Тамерлан Агузаров вафот этди

© пресс-служба главы РСО-АШимолий Осетия - Алания раҳбари Тамерлан Агузаров
Шимолий Осетия - Алания раҳбари Тамерлан Агузаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Осетия республикаси раҳбари 20 январда пневмония касали билан Москвадаги касалхоналардан бирига ётқизилган эди.

 

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Москва касалхоналаридан бирида Москвада Шимолий Осетия раҳбари Тамерлан Агузаров вафот этди, деб хабар берди Sputnik Осетия.  

Агузаров 20 январдан бери Москва касалхоналаридан бирида даволанаётган эди. Осетия раҳбари жума куни вафот этди. Унинг ўлимининг аниқ сабаби ҳозирча эълон қилинмаган, деб хабар бермоқда Шимолий Осетия ҳукумати вакили.  

Олдин Республика Бош вазири Вячеслав Битаров Агузаров яқин кунларда Шимолий Осетияга қайтиб келиши ҳақида гапирган эди. Унинг сўзларига қараганда Республика раҳбари Москва клиникаларидан бирида оғир пневмония касалидан даволанаётган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0