Европа полицияси раҳбари амалга оширилажак йирик терактлар ҳақида огоҳлантирди

© AP Photo / Peter DejongЕвропа полицияси раҳбари Роб Уэнрайт.
Европа полицияси раҳбари Роб Уэнрайт. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Терактлар - нафақат жангарилар уюшмаси томонидан, балки, якка-террорчилар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин, деб таъкидламоқда Европол раҳбари Роб Уэнрайт. Унинг сўзларига қараганда, Европа, сўнгги ўн йил ичида энг йирик террорчилик хавфига дуч келди.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси жангарилари Европада йирик терактларни амалга оширишлари мумкин, деб таъкидлади Европол раҳбари Роб Уэйнрайт.

Туркиядаги теракт. - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сиёсатшунос Эрдўғонни Гитлерга тенглаштирди

“ИД” ва у сингари бошқа диний террорчилик уюшмалари, Европага ҳужум уюштириши кутилмоқда. Жангарилар тинч аҳолини нишонга айлантиришни мақсад қилиб олган”, — деди Уэйнрайт Швейцариянинг Neue Zuercher Zeitung нашрига берган интервьюсида, РИА Новости хабари асосида.

Нашрга берган интервьюсида, Европа полицияси раҳбари, Европа, сўнгги ўн йил ичида энг йирик террорчилик хавфига дучор бўлганини таъкидлаб, портлашлар, нафақат террорчилар уюшмалари, балки якка-террорчилар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкинлигини айтди.

Янгиликлар лентаси
0