ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Теҳроннинг Хомейни аэропорти ва Ўзбекистоннинг Навоий аэропортлари юклар транзити соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишмоқчи, бунга Эрон ҳукумати ҳам ўз ҳиссасини қўшади, деди Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Бахман Агарази Дормани, Uzbekistan Today хабарига асосан.
“Яқинда Теҳронда Ўзбекистон авиация хозматлари в акиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Унда томонлар Наваий ва Хомейни аэропортлари орасида юк ташишни йўлга қўйишга келишиб олишди”, — деди Дормани.
Унинг фикрига кўра “Эрон аэропорти Ўзбек товарларини кейинги транспортировкаси учун ҳам ишлатилиши мумкин… Ўзбекистоннинг Ўрта Осиёда жуғрофий жойлашиши Эроннинг ҳудуддаги давлатлар билан транспорт коммуникация имкониятларини кенгайтириш учун фойдали бўлиши мумкин”.
Эрон дипломати фикрига кўра Ўзбекистон ва ИРИ орасида товар обороти 2014 йилда 200 млн долларни ташкил қилган эди. Бу албатта жуда кам. Яқин йиллар орасида ушбу кўрсаткич бир миллиард долларга етиши мумкин.
“Ўзбекистон ва Эрон мунособатлари тарихий, маданий ва дини илдизларга эга. Ўзбек тилида жуда кўп сўзлар форс тилига ўхшаб кетади. Бутун дунёга машҳур олим ва файласуфлар айнан Ўзбекистон ҳудудида ўсиб улғайган. Мана шуларнинг бари бизни ўзбек халқига бошқача меҳр билан қарашимиз сабабидир. Шунинг учун ҳам Эрон биринчилардан бўлиб Ўзбекистон мустақиллигини қўллаб-қувватлади ва дипломатик мунособатлар ўрнатди. Бугунги кунда, биз албатта ушбу ёш мамлакатнинг ривожланиши ва гуллаб яшнаши тарафдоримиз”, — деди Эроннинг Ўзбекистонда ги элчиси Бахман Агарази Дормани.