Захарова: Сурияга ҳар қандай баҳонада бостириб кириш – қонунга хилоф

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бирифинг чоғида.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бирифинг чоғида. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суверен давлат ҳудудига ҳар қандай баҳонада бостириб кириш – қонунга хилоф, деб таъкидлади Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. “Туркия Сурия ҳудудида ҳарбий операцияларни амалга оширишга ҳаракат қиляпти. Бу эса халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлақо зид”, деб таъкидлади у.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Туркиянинг Сурия ҳудудига бостириб кириш учун кўраётган ҳозирлигини Россия Ташқи ишлар вазирлиги қонунга хилоф, деб баҳолайди, деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, РИА Новости хабари асосида.

Туркиядаги теракт. - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик сиёсатшунос Эрдўғонни Гитлерга тенглаштирди

"Биз Сурия ҳудудига – суверен давлат ҳудуди сифатида қараймиз. Аксарият давлатлар эса бизнинг бу қарашларимизга қўшилмайди ва бу жуда ғалати. Суверен давлат ҳудудига ҳар қандай баҳонада бостириб кириш эса – қонунга хилоф. Бу, менимча, исбот талаб қилмайдиган, оддий ҳақиқат”, — деди Мария Захарова пайшанба куни ўтказилган брифинг давомида.

Саудия Арабистони ҳукумати, бундан сал олдин, терроризмга қарши кураш доирасида, Сурияга ўз ҳарбийларини юборишга тайёрлигини маълум қилган эди. Фақат, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция саудиячиларнинг бу фикрини маъқуллаши керак эди, холос…

Қироллик Мудофаа вазири маслаҳатчиси Аҳмад Асирий "Ал-Арабия" телеканалида чиқиш қилар экан, бу борада асосий келишувлар ҳал бўлганлигини таъкидлади. БАА ва Баҳрайн давлатлари Саудия Арабистонига қўшилишга тайёр эканини маълум қилган.

Guardian нашри хабарига кўра, Ар-Риёд Сурияга ўзининг бир неча минг ҳарбийларини юбориши мумкин. Саудиячилар Суриядаги ҳарбий операцияни Туркия билан ҳамкорликда амалга ошириши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0