Ўзбекистонда бир гуруҳ фуқаролар Салафийликда айбланмоқда

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишМасжид гумбази
Масжид гумбази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тўрт фуқаро ислом экстремизми оқимига алоқадорликда айбланмоқда. Қўйилаётган айб тасдиқланса – улар 15 йилгача қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 фев —Sputnik. Тошкент шаҳар суди Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси устидан тергов олиб бормоқда. Улар “Салафия” оқимига алоқадорликда айбланмоқда. Ушбу оқим Ўзбекистонда экстремистик оқимлар қаторига қўшилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси ходими хабар берди.  

“Салафия” – бу исломнинг фундаменталистик йўналишларидан бири бўлиб,  оқим тарафдорлари ислом динига бошқа дин ва фалсафий оқимлар тушунчаларини олиб киришга қарши чиқишган.

“Тергов органлари томонидан, ҳибсга олинганлар аҳоли орасида Салафия ақидаларини тарқатганликда айбланмоқда. Бунга далил — ҳибсга олиш вақтида уларнинг ёнидан топилган диний экстремистик адабиётлар бўлмоқда”, — деди муассаса вакили.  

Унинг сўзларига қараганда, ушбу тўрт киши ўтган йилнинг октябрь ойида ҳибсга олинган эди. Уларни қўлга олиш пайтида Сурияга қандай қилиб етиб келиш ҳақида йўриқномалар топилган. Ушбу ҳужжатлар уларнинг Сурияга бориб “Ислом давлати” жангарилари қаторига қўшилмоқчи бўлганидан далолат беради. Айблов ЖКнинг бир неча банди бўйича қўйилган ва жазо 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш бўлиши мумкин.

Ўзта Осиё мамлакатлари махсус хизматлари вакили хабарига кўсра Салафия оқими тарафдорлари Сурияда “Ислом давлати” террорчилари қаторида жанг қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0