Суриядан жанговор репортаж

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСурияда махсус ҳарбий операция
Сурияда махсус ҳарбий операция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қуйидаги видеолавҳа Сурия шимолида Феврал бошида суратга олинган. Унда Сурия ҳарбийларининг навбатдаги қишлоқни жангарилардан озод қилиши суратга олинган.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik.  ANNA (Abkhazian Network News Agency) – Абхазия Интернет Янгиликлар агентлиги, ўзининг Суриядаги ҳақиқий жанговор операциялар ҳақидаги репортажлари билан интернетда шуҳрат қозонган.

Қуйидаги видеолавҳа Сурия шимолида Феврал бошида суратга олинган. Унда Сурия ҳарбийларининг навбатдаги Сурия қишлоғини озод қилиши  суратга олинган.

Анна ньюз суратга олиш гуруҳи, дастлаб, тоғ ён-бағрида жойлашган Арт Саҳра ҳарбий лагерига келишди. Ҳарбийлар у ерда қурол-аслаҳа ва озиқ овқат заҳираларини тўлдириб, разведкачилар ва ҳужумчи гуруҳлар Пиёдалар Жанговор машинасида (БМП) тоғ чўққисига қараб йўлга чиқади.

Уларнинг вазифаси – Латакия вилояти шимолида Туркия чегарасига яқинида жойлашган Башура аҳоли пунктини жангарилардан озод қилиш.

Ҳарбий гуруҳлар тоғ чўққисидан туриб Башурани разведка ва ҳужум режалаштирган. Белгиланган жойга етиб келгач разведкачилар гуруҳи дарахтлар ва путалар панасида Башура қишлоғи томон йўл олди. Ҳужумчи гуруҳ эса тоғ чўққисида қолди.

Разведка натижасида қишлоқда ан-Нусра жангарилари борлиги ва улар қишлоқ атрофидаги тепаликларда ўрнашиб олганлиги аниқланди. Уюштирилган қисқа отишма натижасида разведкачилар террорчилар ўт очиш нуқталарини аниқлаб, уларнинг координаталарини артиллериячиларга хабар беришди.

Тунга яқин разведкачилар гуруҳи қишлоққа яқинроқ жойларда жойлашиб олди. Туни билан ва эрта тонгда артиллерия ишга тушди. Тўплардан ўққа тутиш натижасида жангариларнинг ўт очиш нуқталари яксон қилинди, жангариларнинг кўпи қурбон бўлди. Қишлоқда қолган жангарилар ҳужумчи отряд ёрдамида сиқиб чиқарилди.

Артиллерия, разведка ва ҳужумчи қўшинларнинг яхши келишилаган саъй-ҳаракатлари туфайли тоғли Латакияда навбатдаги аҳоли пункти озод қилинди.

“Кейинги вазифа – тоғ ёнбағридан бориб навбатдаги қишлоқни озод қилиш ва шу тариқа бутун Сурия ҳудуди озод бўлмагунча”, — деди ҳужумчилар отряди қўмондони.

 

Янгиликлар лентаси
0