Сурия қурдлари: Анқарадаги терактлар ИДнинг иши

Oбуна бўлиш
“Туркия Бош вазирининг Анқарадаги терактларда Сурия қурдларини айблаши - ҳеч қандай асосга эга эмас”, - деди “Демократик Иттифоқ” партияси раҳбари Солиҳ Муслим Муҳаммад.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik, Рафаэл Даминов. Қурд Ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучлари Анқарада портлашлар ташкил қилмаган, бу ИД террорчилари иши, деди РИА Новостига Қурд Ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучлари билан боғлиқ бўлган “Демократик Иттифоқ” партияси  раҳбари Солиҳ Муслим Муҳаммад.  

Пайшанба куни Туркия Бош вазири Ахмет Давутоглу Анқарадаги терактларда “Демократик Иттифоқ” партияси  билан боғлиқ бўлган Сурия Ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучларини айблаган эди.

“Бу мутлақ нотўғри. Анқарада бўлиб ўтган воқеаларга Қурдларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бўлиб ўтган воқеалар Туркиянинг ИДга қарши курашига боғлиқ, чунки ИДнинг кўплаб вакиллари Туркияда яшайди”, — деди Солиҳ Муслим.

Анқарада Чоршанба куни кечқурун миналаштирилган автомобил портлатиб юборилди. Портлаш шаҳар марказида, Парламент ва Бош штаб биноларига яқин жойда содир бўлди. Портлаш оқибатида 28 киши қурбон бўлди, 60дан зиёд одам жароҳатланди. Теракт Туркия ҳарбийларига қарши қартилган бўлсада, танч аҳоли ҳам зарар кўргани эътироф этилди.

Янгиликлар лентаси
0