ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Россия ва Тожикистон ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, миллий валютага ўтиш масаласини муҳокама қилмоқда, хабар қилди чоршанба куни Россия Федерация кенгаши Ер Қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский икки мамлакат ўртасида ўтказилган ишбилармонлар форуми якунида.
"Биз ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечиб, миллий валютага ўтмоқчимиз", — деди сенатор. Лисовскийнинг фикрича, бу сингари механизмлар шу йилданоқ жорий этилиши мумкин.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари Россия ва Тожикистонга қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш масалалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Жумладан, логистика соҳаси масалаларига жиддий эътибор қаратилди.
"Биз Россия ва Тожикистонда логистика марказларини ташкил қилишга келишиб олдик, шунингдек, Тожикистондан Россияга ва Россиядан Тожикистонга ҳеч қандай тўсиқларсиз ва қисқа фурсат ичида маҳсулотларни етказиб беришни йўлга қўйиш учун “яшил коридорларни” яратиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди”, — деди Лисовский.